Китоб тақдимоти 19 август куни соат 18:30 да «Театр+» масканида бўлиб ўтди ва шунчаки адабий тадбир бўлиб қолмай, таълим, ижод ва кўнгилочар дастурларни ўзида жамлаган ҳақиқий оилавий байрамга айланди.

Пўлат Салимов, InfinBANK Бошқарув раиси ўринбосари:
«Молиявий саводхонлик бола биринчи банк картасини қўлга олишидан ёки пулни мустақил бошқаришни бошлашидан анча аввал шаклланишни бошлайди. Айнан болаликда инсоннинг кейинги молиявий муносабатларини белгилаб берувчи одатлар пайдо бўлади. Шу боис бизнинг вазифамиз — болалар билан пул ҳақида оддий, тушунарли ва қизиқарли тилда суҳбатлашиш. Айнан шу мақсадда биз китоб нашрини қўллаб-қувватлашга ва шу тариқа фарзандларимиз таълимига ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик. Китобларнинг бир қисми болалар кутубхоналари ва мактабларга тарқатилади. Шунингдек, китобларни Yangi Asr Avlodi нашриёти дўконларидан харид қилиш мумкин».

Элвира Гимадиева, InfinBANK Маркетинг ва мижозлар тажрибаси департаменти директори:
«Ушбу лойиҳа ғояси ўтган йили Марказий банк томонидан молиявий саводхонлик ва маърифат масалаларига бағишланган “Bank va Ma’rifat 365” форуми ўтказилганидан сўнг пайдо бўлган. Форум доирасида етакчи нашриётлар билан учрашувлар ташкил этилиб, айнан ўша пайтда биз молия ҳақидаги суҳбатни болалар учун тушунарли ва қизиқарли қилиш йўлларини муҳокама қила бошлаганмиз. Ҳамкор сифатида Yangi Asr Avlodi нашриётини танлаб, у билан биргаликда китоб яратиш ғоясини ишлаб чиқдик ва амалга оширдик. Биз учун шунчаки китоб чиқариш эмас, балки болаларга ёшлигиданоқ пулга тўғри муносабатни шакллантиришга ёрдам берадиган, ҳақиқатан ҳам фойдали ва тушунарли қўлланма яратиш муҳим эди. Бугун ушбу ғоя банк, нашриёт, мутахассислар ва энг муҳими, болалар ҳамда уларнинг ота-оналарини бирлаштирган тўлақонли ижтимоий лойиҳага айланганини кўриш жуда қувонарли».

Бутун оила учун махсус дастур тайёрлангани тақдимотнинг ўзига хос жиҳати бўлди. Ташкилотчилар меҳмонларга шунчаки ўйин-кулги улашишни эмас, балки ўсиб келаётган ёш авлодда молиявий маданият пойдеворини шакллантиришни, болаларда китобнинг илк саҳифасини очмаслариданоқ, уни тезроқ ўқишга ўзлари қизиқиб қолишлари учун китоб қаҳрамонлари ва сюжетига меҳр уйғотишни мақсад қилиб олган эдилар. Болалар ўйин тарзида молия оламига шўнғидилар: улар молиявий квестдан ўтиб, театр томошасини кўрдилар ва кўнгилочар дастурда қатнашдилар.
Ушбу лойиҳа InfinBANK’нинг ижтимоий ва таълимий ташаббуслар йўналишидаги ишларини давом эттириб, банкнинг молиявий саводхон авлодни шакллантиришга ҳисса қўшишга бўлган интилишини акс эттиради.
Реклама ҳуқуқи асосида









