18–24 октябр кунлари Япониянинг Аичи префектураси ва Нагоя шаҳрида ўтказилган V Пара Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Хитой биринчи, Япония иккинчи ва Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Пара Осиё ўйинлари тарихида илк бор умумжамоа ҳисобида кучли учталикка кирди. Бунга қадар энг яхши натижа 2014 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган мусобақада қайд этилган бўлиб, ўзбекистонлик параспортчилар 5-ўринни эгаллаган эди.
Ўзбекистон делегацияси мусобақаларда спортнинг 11 та тури бўйича 149 нафар спортчи билан иштирок этди. Ўзбекистонлик параатлетлар бир нечта рекордларни ҳам ўрнатди.













