Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 3-турида «Насаф» ўз майдонида «Ал-Кувайт» (Кувайт) клубини қабул қилди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда туради.

28 октябрь куни Қаршида ўтказилган А гуруҳи баҳси мезбонлар учун муваффақиятсиз якунланди.

Биринчи бўлимда «Ал-Кувайт» футболчиси Муҳаммад Даҳам ҳисобни очди. «Насаф» ўйин якунига қадар бир қанча қулай имкониятларга эга бўлди, аммо рақиб дарвозасига гол киритолмади.

«Насаф» ушбу натижадан сўнг, 1 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Кувайт» 6 очко билан иккинчи ўринда.

«Насаф» турнирдаги навбатдаги ўйинини 4 ноябрь куни сафарда яна«Ал-Кувайт»га қарши ўтказади.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирида 32 та клуб Ғарб ва Шарқ минтақасига ажратилган ҳолда 8 та гуруҳда иштирок этмоқда. Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига йўл олади.

ОЧЛ-2. А гуруҳи, 3-тур

28 октябрь, Қарши, «Марказий» стадиони

НАСАФ (Ўзбекистон) - АЛ-КУВАЙТ (Кувайт) 0:1

Гол: Муҳаммад Даҳам (40)

Бош ҳакам: Абдулҳади Ар-Руаилий (Қатар).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сардорбек Баҳромов, Аденис Шала, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов, Аббосжон Ғуломов, Умарбек Эшмуродов

Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев

«Ал-Кувайт»: Суад Ал-Ҳушан, Эл-Меҳди Барраҳма, Аҳмад Ал-Дефири, Амури, Муҳаммад Даҳам, Али Ҳусайн, Муҳаммад Фуреаҳ, Умар Гонсалес, Муҳаммад Марҳун, Ясин Хенисси, Арсен Зола Киаку.

Бош мураббий: Фирас Ал-Хатиб (Сурия)