Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Туркия флотининг 14 та кемаси ғойиб бўлди
16:16 / 19.07.2016
6861
Фото: BBC

Туркия ҳарбий денгиз флотининг 14 та ҳарбий кемаси, давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан сўнг, бедарак ғойиб бўлди, деб ёзмоқда The Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Хабар қилинишича, ўтган ҳафта дам олиш кунлари юз берган воқеалардан аввал, кемалар Эгей ва Қора денгизда ҳарбий навбатда турган. Уларнинг ғойиб бўлиши, кемалар грек портларига кетиши мумкин, деган фикрни пайдо қилмоқда. Чунки, 16-июль кунги давлат тўнтаришининг барбод бўлишидан сўнг, 8 нафар турк ҳарбийси вертолётда Грецияга учиб келиб, сиёсий бошпана сўраган эди. 

Бундан ташқари, флот қўмондони Вейсел Кезеле ҳам 16-июль кунидан бери алоқага чиқмаган. Бироқ, ҳозирча унинг исёндаги ўрни номаълумлигича қолмоқда. У гаровга олинган ёки ҳарбий давлат тўнтариши ташкилотчиларидан бири бўлгани эҳтимол. Туркия ОАВлари таъкидлашича, Кезелени тўнтариш тарафдорлари алдов билан кемага олиб ўтишган. 


Улашинг
Top