Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Венгер: «Арсенал»дан кетганларнинг деярли барчаси ортга қайтаришимни сўраган
16:17 / 19.08.2016
4479

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгернинг қайд этишича, унинг клуби янги футболчилар трансфери учун пул сарфлашга тайёр. Унинг фикрича "канонирлар" ўз сафига юқори савияли футболчиларни жалб эта олади.

«Сиз мен трансферлар учун харажат қилишни истамаслигим ҳақидаги гапларга ишонасизми? Аслида биз ҳар қачон янги футболчилар учун пул сарфлашга тайёр турганмиз. Бизда  трансферлар учун маблағ ажратилган ва биз муносиб футболчиларни қидирмоқдамиз. Албатта, бундан мухлисларнинг кўнгли тўқ бўлсин.

Лекин биринчи навбатда жамоага муносиб ва савиялик футболчини топиш керак. Шунчаки таркибни тўлдириш учунгина футболчи сотиб олишда маъно йўқ. Янги келган футболчи жамоани кучайтириши талаб этилади.

Мен «Арсенал» футболчиларни ўзига жалб эта олмайди, деган фикрлардан йироқман. Бизнинг таркибимизга қўшилишни истайдиган футболчилар саноқсиз. Ҳатто, қачондир жамоадан кетганлар ҳам. Биздан кетганлардан 99,5 фоизи мендан қайтаришимни сўраган. Улардан бири Анри. Шундай экан, бу борада муаммо кўрмаяпман», - дейди Венгер.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
Top