Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Янги авлод Hyundai Solaris суратлари пайдо бўлди
15:29 / 31.08.2016
4860

Хитойнинг 58che портали Hyundai Verna модели янги авлодининг расмий суратларини чоп этди. У, МДҲ мамлакатларида Solaris номи билан яхши таниш. Машинанинг расмий тақдимоти 2-сентябрь куни Чэнду шаҳридаги автокўргазмада бўлиб ўтади.

Суратлардан кўриш мумкинки, янги «Солярис» Пекин автосалонида намойиш қилинган Verna Concept услубида ишлаб чиқилади. Седан ҳозиргисидан бош ёритқич чироқлари ва радиатор қафаси шакли билан фарқланади. 

Унинг салонида янги, икки хил тусдаги ўриндиқлардан ташқари, двигателни юргизиш тугмаси бўлади. Машинанинг топ моделларига сенсор дисплейли янги мультимедиа тизими ўрнатилади.

Янги авлод Hyundai Solaris моделига ўрнатилувчи двигателлар ва бошқа техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот йўқ.

 


Улашинг
Top