"Биз бир овоздан сиёсий жараённи бошлашни чўзмаслик кераклигини айтдик. Вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган, бугун бу даврада муҳокама қилинган бир нечта фикрлар бор", деб айтди Лавров.
Лавровнинг айтишича, учрашув сермазмун ўтди. Кўп томонлама муҳокаманинг иштирокчилари алоқаларни яқин орада давом эттиришга келишиб олишди.
"Суриядаги вазиятни тартибга солишга ёрдам берувчи баъзи келишувларга эришилишига умид боғлаган ҳолда алоқаларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олдик", деб қўшимча қилди Лавров.
Учрашувда Россия, АҚШ, Ироқ, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар, Миср ташқи ишлар вазирлари иштирок этишди.

