HoReCa (меҳмонхона, ресторан, кафе) тизимида катта тажриба ва имкониятларга эга "Ла Маре” рус компанияси мамлакат бўйлаб бир нечта меҳмонхона, ресторанларга эга. Бундан ташқари, компания озиқ-овқат етказиб бериш, мева-сабзавот етиштириш ҳамда қайта ишлаш тармоқларида ҳам хизмат кўрсатади.
Тошкентда ўтказилган учрашув сўнггида Москвада "Ўзтрейд-ЛМ" савдо уйини ташкил этиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Шунингдек, Ташқи савдо вазирлиги қошида кичик тадбиркорлик, фермер ва боғ хўжаликларининг маҳсулотларини чет элга экспорт қилиш билан шуғулланувчи "Ўзтрейд" АЖ ўзбек маҳсулотларини Москва ва унинг атрофидаги шаҳарларга етказиб бериш бўйича келишувларга эришди.


