Янги қонун йирик кўчалар ёнида хабарлар ёзадиган ёки телефон орқали суҳбатлашадиган барчага тегишли бўлади. Қайд этилишича, Ҳонолулуда шунга ўхшаш лойиҳа тасдиқланган ва 2017 йилнинг октябрида кучга киради – ўз смартфони туфайли ён-атрофига қарамайдиган пиёдалар 30 долларлик жаримага тортилади.
Ўтган йили ЙТҲда пиёдалар ўртасидаги қурбонлар сони 11 фоизга ўсди ва тахминан 6 минг кишини ташкил этди. Агарда Коннектикутда ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, уни Америка Қўшма Штатларнинг барча ҳудуди бўйлаб тарқатиш имконияти пайдо бўлади.
Аввалроқ дунёдаги энг оммабоп смартфон номи маълум қилинганди.











