Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Полиция: «Лас-Вегас мергани»нинг 47 дона ўқотар қуроли бўлган
09:45 / 04.10.2017
5503
© REUTERS / Las Vegas Sun/Steve Marcus

Лас Вегас шерифи ўринбосари Кевин Макмэхиллнинг баёнот беришича, 1 октябрь куни одамларни ўққа тутган Стивен Пэддокнинг 47 дона қуроли бўлган. Макмэхилл CBS телеканали эфирга узатган матбуот анжумани чоғида шу ҳақда маълум қилди

Полция маълумотига кўра, қуроллар учта турли жойларда топилган. Пэддок ўқ узган меҳмонхона хонаси ва уйи шу жумладан. Қуроллар АҚШнинг 4 штатидан харид қилиинган. Полициячиларнинг аниқлик киритишича, Пэддок қуролларни тезотар қуролларга айлантирган. 

Бундан ташқари, полициянинг ҳикоя қилишича, ҳужум қилувчи отишма бошланганидан 11 дақиқа ўтгач ҳалок бўлган. 

«Отишма ҳақидаги илк қўнғироқ якшанба куни 22.08 да келиб тушди. Гумонланувчи 22.19 да ўлган эди», — деган Макмэхилл.


Улашинг
Top