Galaxy S9+ сурати кўпроқ қизиқарли маълумотларни берди. Ғилофлар ишлаб чиқарувчи Dbrand сайтида смартфон сурати бор саҳифа топилган. Бироқ айни вақтда сайтда бу суратлар мавжуд эмас, шу сабабли унинг ҳақиқийлиги шубҳа остига олинмоқда.
Суратда Galaxy S9+ оддий версиясидан анчагина фарқ қилишини кўриш мумкин. Унинг чеккалари анча ўткирроқ бўлиб, унинг орқасида бармоқ излари сканери йўқлигини кўриш мумкин. Эҳтимол, S9+ экранга жойлаштириладиган бармоқлар излари сканерини олиши мумкин. Бироқ бу кам эҳтимоллидир, чунки Galaxy S’нинг охирги авлодларида смартфонлар деярли фарқланмайди.
Шунингдек, янги смартфонлар ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд:
Дисплей: 5,8 ва 6,2 дюймли
Процессор: Snapdragon 845
Камера: 16 Мп ли иккиланган асосий камера ва 12 Мп ли иккиланган олд камера
Ўлчовлари: 144,1 х 68,1 х 8 мм / 155,2 х 73,4 х 8,1 мм.










