Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дунёдаги энг катта икра банкасига оид рекорд янгиланди
18:20 / 04.01.2018
5663
Фото: Twitter/Hotelier Middle East

Дубайдаги Atlantis The Palm курорт мажмуаси байрам кунлари Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олди. Раҳбарият байрам дастурхонига дунёдаги энг катта қора икра банкасини тайёрлади. Бу ҳақида Hotelier Middle East'нинг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинди.  

98 x 74 см'ли олмос кўринишидаги банка 50 килограмм оғирликка эга бўлган. Таъкидлаш жоизки, бундан аввалги рекорд атиги 17 килограммни ташкил қилган.  

Рекордчи-икра байрам меҳмонларига улашилган. Янги йил байрамида курорт мажмуасида 5 мингга яқин киши йиғилган.


Улашинг
Top