Маълум қилинишича, машҳур нашрда фаолият олиб борувчи мухбир Нукус шаҳридаги музейга таклиф этилганди, шунингдек, рус санъати ва маданияти дурдоналари сақланаётган бинодан репортажлар тайёрлашни режалаштирганди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи бошланишидан 3 кун аввал Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовуз қилганликда айбланган журналист Бобомурод Абдуллаев суд залида озод қилинганди.

Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё минтақаси тадқиқотчиси Стив Свердловнинг таъкидлашича, Абдуллаев ва у билан бирга қамоққа олинган Ҳаётхон Насриддиновнинг озод этилиши билан мамлакатдаги қамоқхоналарда ҳеч қандай журналист қолмади.