Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, танловда 70 га яқин тадбиркор ҳамда ҳунармандлар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.
Танлов ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолатини белгиланган меъёрлар асосида баҳолашди.

Якуний натижаларга кўра, «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича «Sam Ferre» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Аҳмедов, «Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича «DiliMah» Рremium luxury» масъулияти чекланган жамияти раиси Мусинбек Маҳмудов, «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича «Регистон Камолжон» хусусий корхонаси раҳбари Камол Аликов, «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича ёғоч ўймакори Мансур Асадовлар ғолиб деб топилди.


Шунингдек, ўнга яқин рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.










