
Уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти ҳамда ходимлари, Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Андижон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Мустақил СИУ Қодир, Абдулла, Латиф” фермер хўжалигидаги 88-90 отрядларига маҳаллий ҳамда “Болиев Олим Эсонбоевич” номли фермер хўжалиги пахта далаларига ташриф буюрди.
У ерда маҳаллий теримчилар билан учрашиб, кичик бадиий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида нашриёт томонидан чоп этилган, умумий ҳисобда 100дан ортиқ энг сара бадиий адабиётлар теримчиларга совға тариқасида тарқатилди.


Бундан ташқари, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган янги китоблар ҳам тақдим этилди.





