
Урганч шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, 2018 йилнинг 14 декабрь куни Урганч шаҳридаги 4та ички ишлар бўлимларининг ҳар бирига Nexia-3 хизмат автомашиналари хизматда фойдаланиш учун топширилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Тантанали тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов иштирок этди ва ходимлар учун яратилаётган бу каби қулайлик ва ғамхўрлик иш фаолияти жараёнида ўзининг ижобий самарасини бериши лозимлигини, бунинг учун ҳар бир ходим халқ манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишлари кераклигини, хизмат автомашиналарининг ён томонига «Халқ манфаатларига хизмат қилиш - муқаддас бурч» шиорининг битилганлиги ҳам бежизга эмаслигини уқтириб ўтди.











