8356.18 USD +19.11

9582.03 EUR +83.61

124.97 RUB +1.61

10730.2 GBP +120.41

00:42 / 09.01.2019 39721

Нима учун хитойликлар фазога бошқалар билан бирга парвоз қилишмайди?

20 йил муқаддам, 1998 йилнинг 20 ноябрида Ер орбитасига Халқаро космик станциясининг (ХКС) илк модули чиқарилган. Бу Россиянинг функционал-юк блоки «Заря» эди, кейинчалик унга АҚШ, Канада, Япония ва Европа мамлакатларига тегишли бўлган яна бир неча модуллар қўшилди. Шундай қилиб, ХКС инсоният тарихидаги ер орбитаси яқинида амалга оширишга эришилган илк йирик халқаро лойиҳага айланди.

Қизиқ, йирик фазо станциясини яратиш ғояси америкалик президент Рональд Рейганга тегишли. Бироқ лойиҳа устида бир неча йил иш олиб боришганидан кейин америкаликлар буни бир ўзлари эплай олмасликларини тушунишди ва лойиҳага яна кўплаб мамлакатлар жалб этилди.

Ер устидаги 460 тонна

Станция алоҳида модуллар тамойили асосида яратилган. Ҳозирги пайтда улар 15 та. Унинг вазни 460 тоннага яқин. Майдони эса футбол майдонига тенг.

Уни ҳар ким кўра олади

ХКСни Ерда туриб, махсус жиҳозларсиз кўриш мумкин. У тунги осмонда ёрқинлиги бўйича Ой ва Венерадан кейин иккинчи ўриндаги объект саналади.

Қуёш суткасига 16 марта чиқади

ХКС Ер атрофини бор-йўғи 90 дақиқада айланиб чиқади. Айнан шу сабабли ҳар 45 дақиқада станция экипажи тонг отиши ва кун ботишини кузата олади. Ер учун анъанавий сутка давомида ХКСдагилар қуёшнинг чиқишини 16 марта ва қуёш ботишини 16 марта кузатишлари мумкин.

Фақат Қуёш энергияси

ХКСнинг фаолияти учун зарур бўлган барча энергия қуёш панеллари ёрдамида олинади.

Ақлбовар қилмас тезлик

Станция соатига 27 700 км тезликда ҳаракатланади.

Хитойлик космонавтлар яқин келажакда ХКСда бўла олишмайди, чунки 2011 йилда АҚШ конгресси Хитой билан фазо соҳасидаги ҳар қандай ҳамкорликни маън қилган. Бироқ бу ҳолат хитойликларни умуман хафа қилмади: уларнинг фазогирлари Хитой томонидан мустақил йиғилган ва орбитага юборилган фазо станцияларига учишади.

Фазога учишни истайсанми- рус тилини ўрган

NASA томонидан ХКСга парвоз учун тайёрланадиган барча америкалик фазогирлар рус тилини билиш бўйича имтиҳон топширишлари лозим.

Қанча баланд бўлса, шунча тежамкор

Бугун ХКС орбитаси Ер юзасидан 410-430 километр диапазонидаги баландликда жойлашган. Бироқ ҳар доим ҳам бундай бўлмаган. Дастлаб станция американча «Шаттллар» унга етиб бормаслиги учун анча паст 330-350 километр баландликда учган. Бироқ 2011 йилда америкача дастур ёпилгач, станция юқорироқ жойлаштирилди. Шу йўл билан энергияни сарфлаш қисқартирилди.

Яқинда Россиянинг янги модули «Наука» пайдо бўлади, у ҳозирда мавжуд бўлган «Пирс» модулининг ўрнини босади.

ХКС яна қанча ишлайди?

ХКС эксплуатациясининг якунланиши 2024 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг айрим иштирокчилари ҳамда хусусий корхоналар томонидан ХКСнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш борасидаги таклифларга қарамай, станцияни орбитадан олиб кетадиган хизмат кўрсатиш модули ёқилғи билан тўлдирила бошланди. 

Top