8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

17:40 / 27.03.2019 11710

«Шапекоэнсе» самолёти ҳалокатида омон қолган журналист футбол майдонида жон берди

2016 йилда Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби аъзолари билан содир бўлган авиаҳалокатдан омон қолган спорт журналисти Рафаэл Ҳензел кеча, 26 март куни 45 ёшида оламдан ўтди.

Reuters хабарига кўра, Ҳензел Шапекода дўстлари билан футбол ўйнаётган вақтда рўй берган юрак ҳуружи оқибатида вафот этган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

«Шапекоэнсе» журналистнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилган. Унда Рафаэл авиаҳалокатдан кейин янгиланган клубнинг рамзига айланиб қолгани ва клуб тарихидан абадий жой олгани таъкидланади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 28 ноябрида «Шапекоэнсе» аъзолари жой олган самолёт Колумбиянинг Медельин провинцияси ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса оқибатида лайнер бортидаги 77 кишидан 71 нафари, жумладан клубнинг 19 футболчиси ҳалок бўлганди. Омон қолган 6 нафар инсон – «Шапекоэнсе»нинг уч нафар футболчиси ва экипажнинг икки аъзоси қаторида журналист Рафаэл Ҳензел ҳам бор эди. Жамоа Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клубига қарши Копа Судамерикананинг финал ўйини учун йўл олганди.

Тергов хулосасига кўра, самолёт ҳалокатига ёқилғи етишмаслиги сабаб бўлган.

Теглар

Top