8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:17 / 17.06.2019 13126

Дунёнинг энг оммавий туристик давлатларидан бирида эпидемия эълон қилинди 

Фото: Pixabay

Дунёнинг энг оммавий туристик давлатларидан бири – Таиландда Денге безгаги эпидемияси эълон қилинди. 

Таиланднинг касалликларни назорат қилиш департаменти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан қиролликда ушбу касаллик билан 28 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд қилинган, улардан 43 таси ўлим билан якунланган.

Департамент бош директори ўринбосари Причи Премпри ушбу кўрсаткични 5 йил ичидаги ўртача кўрсаткичдан юқори деб айтиб, ўхшаш иқлим сабабли Таиланд билан қўшни давлатларда ҳам шундай вазият кузатилаётганини маълум қилган.

Премпри эпидемияни юқумли касаллик ташувчиси бўлган чивинлар кўпайиши жараёнини назорат қилиб бўлмаслик билан тушунтирган.

Юқумли касаллик Таиланднинг 5 та вилояти: Трат, Убон Ратчатхани, Чантабури, Сакаео ва Мукдаханда катта кўламда тарқалган.

Денге чивинлар томонидан ташилувчи вирусли инфекция бўлиб, у гриппга ўхшаш касаллик келтириб чиқаради ва баъзида оғир Денге деб аталувчи ҳалокатли асоратлар ривожланишига олиб келади. 

Top