8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:57 / 01.07.2019 6111

Расман: Денис Суарес собиқ клубига қайтди

Фото: RC Celta

«Барселона» яримҳимоячиси Денис Суарес «Сельта»га қайтди.

Виго шаҳри жамоаси расмий сайтида билдирилишича, 25 ёшли испан тиббий кўрикдан ўтиши билан 4 йиллик шартномага имзо чекади. Янги жамоасида у 6-рақамда ўйнайдиган бўлган.

«Барса» расмий сайтига кўра, клуб Денис Суаресни 12,9 млн еврога сотган, бунга бонуслар тариқасида яна 3,1 млн евро қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Суарес – «Сельта» тарбияланувчиси. У клубнинг асосий жамоасида ўйнамаган, 2011 йилда Галицияни тарк этиб, «Манчестер Сити», «Барселона», «Севилья», «Вильярреал» ва «Арсенал» каби клубларда тўп тепган.

Top