"Сан-Хавьер муниципалитетидан унча узоқ бўлмаган Мар Менор соҳилига Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт қулаб тушгани ҳақида ўнлаб қўнғироқлар бўлди", - дейилади хабарда.

Воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари жўнаб кетган.

Самолёт бортида неча киши бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Маҳаллий Verdad газетасининг ёзишича, самолёт ҳарбий-денгиз кучлари академиясига тегишли бўлган.