18:56 / 26.10.2019
0
12660
Америка қўшинлари Ироқдан Сурияга қайтди

SANA агентлигининг маълумот беришича, колонна ўнлаб ҳарбийлар, ҳарбий техника ва вертолётлардан иборат.

Америка ҳарбий хизматчилари колоннаси Ироқ ҳудудидан Суриянинг Хасеке вилоятига қайтди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, колонна ўнлаб ҳарбийлар, ҳарбий техника ва вертолётлардан иборат.

Аввалроқ Америка мудофаа вазири АҚШ нефть конларини ИШИД жангариларидан қўриқлаш учун Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятига қўшимча куч ташлашини маълум қилганди.

АҚШ қўшинлари Туркия Сурияда ҳарбий операция бошлаганидан сўнг мамлакатни тарк этганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top