«Тергов жараёнидаги қийноқларнинг олди олинишига президент ҳам эътибор қаратмоқда. Шавкат Мирзиёев бу ҳақда конституциянинг 27 йиллигига бағишланган маросимда ҳам айтганди.
Ҳозирда тергов жараёнларининг видеотасвирга олиниши мажбурий қилиб белгиланмоқда. Мажбурий қилинишининг сабаби эса, далилларни йўқ қилмаслик, ҳимоячиларга йўл очиб бериш, қийноқларга чек қўйиш ҳисобланади.
2020 йилдан гумонланувчини ушлаш жараёни ҳам мажбурий тарзда видеотасвирга олинади. Бундан ташқари, орган ходимлари томонидан унга ўз ҳуқуқлари тушунтирилади.
Шунингдек, гумонланувчининг ҳимоячи олиши мажбурий қилиб қўйилмоқда. Бунинг сабаби, бизда шу пайтгача ҳимоячи олишдан воз кечди, деб ёзиб қўйиларди. Аммо аслида бундай бўлмаган бўларди», дейди вазир ўринбосари.
Дониёр Тошхўжаев сўзида Россия Федерациясига ишлаш учун борган мигрантлар ўтадиган кўп тармоқли текширувлар жараёни энди Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берди.
«Чет элга ишлаш учун кетаётган фуқароларимизнинг асосий йўналиши Россия Федерацияси ҳисобланади. Ҳозир биз Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда мигрантлар Россияда ўтадиган кўп тармоқли текширувларни Ўзбекистонда очиш устида ишлаяпмиз. Бу текширувни Россияда алоҳида корхона амалга оширади. Биз шу корхонани Ўзбекистонда очмоқчимиз. Бу текширув натижалари Россияда ҳам амал қилади. Биз улар билан шу келишув устида ишлаяпмиз», дейди у.
Суҳбат давомида Дониёр Тошхўжаев сайт мухбирининг Россия Федерацияси қамоқхоналаридаги ватандошларимизни жазони ватанда ўташи учун нима халақит бераётгани тўғрисидаги саволига ҳам жавоб қайтарди.
«Бу масала бўйича сизга аниқ рақамларни айтолмайман. Сабаби, Россия Федерацияси билан ҳали бу борада келишув йўқ.
Бизда ҳозирги вақтда еттита давлат, шу жумладан Украина ва Озарбойжон билан келишув мавжуд. Лекин Россия билан эмас», дейди вазир ўринбосари.










