Россия президентининг сўзларига кўра, ҳаётдаги ўзгаришлар билан боғлиқ баъзи нарсаларни «бошқачароқ тарзда тўғрилаш мумкин эди».

Аввалроқ Путин матбуот анжумани давомида конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати бор-йўқлиги тўғрисида берилган саволга жавобан президент ҳокимияти муддатини чеклаш тўғрисидаги моддадан «кетма-кет» деган сўзни олиб ташлашни, шу тарзда икки марта сайланган собиқ президентнинг Кремлга қайтишини имконсиз қилиб қўйишни таклиф қилганди.

Конституцияга кўра, бир киши президент лавозимини кетма-кет икки мартадан ортиқ эгаллаши мумкин эмас, аммо иккинчи муддатдан кейин орада танаффус бўлса, учинчи ва тўртинчи муддатга сайланиши мумкин.