02:50 / 03.01.2020
0
8768
АПЛ. Салоҳ ва Маненинг голлари «Ливерпуль»га навбатдаги ғалабани тақдим этди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Ливерпуль» ўз майдонида «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилиб, Салоҳ ва Маненинг голлари эвазига ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Ғалабадан сўнг Юрген Клопп шогирдлари очколарини 58тага етказиб, 2-ўриндаги «Лестер» билан орадаги фарқни яна 13тага оширишди. «Шеффилд Юнайтед» эса 29 очко билан 8-ўринда қолди.

АПЛ, 21-тур

Ливерпуль – Шеффилд Юнайтед 2:0
2 январь, «Энфилд»
Голлар: Салоҳ (4), Мане (64).
Ливерпуль: Алиссон, Гомес, ван Дейк, Александер-Арнольд, Робертсон (Лаллана, 88), Ҳендерсон, Вейналдум, Милнер, Мане (Ориги, 78), Салоҳ (Эллиотт, 90+2), Фирминьо. 
Шеффилд Юнайтед: Ҳендерсон, Стивенс, Башем, Иган, Болдок, Ландстрем, Норвуд, Флек, О`Коннелл, Муссе (Макберни, 65), Макголдрик (Шарп, 66).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top