00:43 / 05.01.2020
0
5594
Англия Кубоги. «Лестер» ва «Сити» кейинги босқичда, «МЮ» «Вулверҳэмптон» билан такроран ўйнайди
Фото: Getty Images

Англия Кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. Марказий ўйинда «Вулверҳэмптон» ўз уйида «МЮ»ни қабул қилди. Баҳсда ҳисоб очилмади. Шу тариқа жамоалар «Олд Траффорд»да такроран ўйнайдиган бўлишди.

«Манчестер Сити», «Лестер» ва «Борнмут» клублари ўз майдонларида ишончли ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олишди.

Англия Кубоги, 1/32 финал, 4 январь

Вулверҳэмптон – МЮ 0:0
Вулверҳэмптон: Радди, Доэрти, Килмен, Коуди, Винагре (Кастро, 75), Саисс (Моутинью, 71), Дендонкер, Нету, Невеш, Траоре, Эшли-Сил (Хименес, 46). 
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Янг, Линделёф, Магуайр, Уильямс, Перейра, Матич, Жеймс (Рэшфорд, 70), Мата (Фред, 70), Гринвуд, Чонг (Далот, 82).
Огоҳлантиришлар: Саисс (57), Килмен (72), Янг (86).

Манчестер Сити – Порт Вейл 4:1
Голлар: Зинченко (20), Агуэро (42), Ҳарвуд-Беллис (58), Фоден (76) – Поуп (35).

Лестер – Уиган 2:0
Голлар: Пирс (19, автогол), Барнс (40).

Борнмут – Лутон 4:0
Голлар: Биллинг (8, 79), Уилсон (67), Соланке (82).

Флитвуд – Портсмут 1:2
Голлар: Макэлени (90+1) – Болтон (66), Ҳарнесс (71).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top