Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар. D-MAX IRBIS нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади. 

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.