08:15 / 12.02.2020
0
16490
Хитойда коронавирусдан бир кун ичида яна 97 киши вафот этди
Фото: REUTERS / Tyrone Siu

Хитойда бир кун ичида коронавирусдан вафот этганлар сони 97 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 1113 нафарга етди. Шунингдек, 2015 та янги касалланиш ҳолати қайд қилиниб, касалланганлар умумий сони 44653 нафарни ташкил қилмоқда.     

Бир кун аввал касалланганлар сони 42,6 минг нафарни, қурбонлар сони 1016 нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинганди.

Шунингдек, бир кун ичида соғайганлар сони 744 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 4740 нафарга етди.

Бундан ташқари, Хитой махсус маъмурий ҳудудлари ҳисобланган Ҳонгконгда 49 та, Макаода 10 та ва Тайванда 18 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳонгконгда бир киши вирусдан вафот этган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Шунингдек, ЖССТда коронавирусга қарши вакцина  18 ойдан кейингина пайдо бўлиши мумкинлиги айтилган.

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top