14:17 / 02.03.2020
0
45368
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Фото: KUN.UZ

Бугун мамлакатнинг барча ҳудудида об-ҳаво баҳорий - илиқ ва қуёшли бўлади. Туркманистон ҳудудидан кирган ҳаво оқими ҳароратнинг кўтарилишига олиб келади, кундузи ҳарорат 20-25 даража илиқ, бу меъёрий қийматлардан 9-11 даражага юқоридир

«Ўзгидромет» хабарига кўра, яқин икки кун давомида республика ҳудудига Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди. 

Мамлакат бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 мартда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 мартда республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, бу ҳаво ўзи билан ёмғир ва салқин олиб келади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий туманларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти, совуқ ва нам ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Шу кунлардаги ҳарорат мазкур давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан бир оз паст бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top