17:00 / 04.03.2020
0
3792
Беларусда коронавирусга чалинганлар сони олти кишига етди

Сешанба куни кечқурун тўрт киши коронавирусга чалингани хабар қилинган, яна икки киши коронавирус юқтиришда гумон қилинаётгани айтилганди.

Фото: slonves.by

Беларусда коронавирус юқтириш билан боғлиқ яна иккита ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Сешанба куни кечқурун тўрт киши коронавирусга чалингани хабар қилинган, яна икки киши коронавирус юқтиришда гумон қилинаётгани айтилганди. Текширувларда уларнинг касалликка чалингани тасдиқланди.

Айни вақтда бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланишнинг 93 198 ҳолати қайд этилган, 3215 киши вирус қурбонига айланган - ўлим ҳолатларининг аксари Хитой ҳудудида.

Хитой ҳукумати мамлакат бўйлаб ўз фуқаролари ҳаракатланишида қатъий чекловлар ўрнатган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top