07:21 / 13.03.2020
4431
Оқ уй Трампни коронавирусга текширишга ҳожат йўқлигини маълум қилди

Оқ уй Коронавирусга чалинган бразилиялик амалдор АҚШ президенти Дональд Трамп билан яқин мулоқотда бўлгандан кейин Трампнинг коронавирусга таҳлил топширишига ҳожат йўқлигини маълум қилди. 

Фото: REUTERS / Joshua Roberts

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришэм айтиб ўтди. 

Аввалроқ коронавирус Бразилия президенти маъмуриятидаги жамоатчилик билан алоқалар котибияти раҳбари Фабио Вайнгартенда аниқланган. Вайнгартен ўтган ҳафта Бразилия президенти бошчилигида АҚШга ташриф буюрган делегация таркибида бўлган. Таъкидланишича, у ташриф вақтида Трамп ва АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан яқин мулоқотда бўлган ва ҳаттоки улар билан ёнма-ён туриб суратга тушган. 

Бироқ Оқ уйда Трамп ва Пенс бразилиялик амалдор билан деярли мулоқот қилишмагани маълум қилинган.

Трампнинг ўзи эса Бразилия делегацияси аъзосида вирус аниқланганидан хавотирда эмаслигини айтган. 

Вайнгартенда вирус аниқлангач, Бразилия президенти Жаир Болсонару вирусга таҳлил топширган. Таҳлил жавоби 13 март куни тайёр бўлиши кутилмоқда. Шифокорлар президент касаллик аломатлари намоён бўлмаган ҳолда вирусга чалинган бўлиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

Бу орада бир қатор испан ва португал нашрлари Болсонаруда вирус аниқланганини маълум қилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top