10:44 / 09.04.2020
9941
АҚШда 16 ёшли учувчи қишлоқ касалхоналарига ёрдам етказмоқда

​​​​​​​2020 йил 27 март куни олинган мазкур фотосуратни Томас Жуниор Ким Associated Press’га юборган. Суратда навбатдаги парвоз олдидан 16 ёшли ўқувчи тиббиёт воситаларини самолётга юклаётгани акс этган.

Томас Жуниор Ким Мэриленд штати Бетесда шаҳридаги Ландон мактаби ўқувчиси. 15 ёшидан учувчилик курсига қатнай бошлаган. Мамлакат бўйлаб мактаблар ёпилиб, спорт мусобақалари тўхтатилгач, кўпчилик қатори Ким ҳам тушкунликка тушади. Аммо кўп ўтмай «SOS — осмон орқали етказиш» операциясида иштирок этишга қарор қилади.

Парвозлар бўйича конструктор унинг ташаббусини дастлаб кескин рад этади, аммо қайта-қайта мурожаат этавергач, унга ёрдам беришга рози бўлади.

Коронавирус мамлакатдан спортни олиб кетди, аммо 16 ёшли ўқувчи Томас Жуниор Ким ёлғиз яшашга қодир эмас, деб ёзади Associated Press.

Ким лакросс ўйини машғулотларини раҳм-шафқат миссиясига айлантирди. У ёрдамга муҳтож чекка касалхоналарга зарурий тиббий воситаларни етказиб бермоқда. У ҳар ҳафта кичик шифохоналарга қўлқоп, ниқоб, халат ва бошқа жиҳозларни олиб боради.

Айтайлик, яқинда амалга оширган парвозида у Винстоксдаги шифохонага ёрдам бериш учун 3000 дона қўлқоп, 1000та бош кийими, 500 дона пойабзал ва юзлаб бошқа тиббиёт жиҳозлари олиб борган.

Ким шифохоналарда ўзини қандай кутиб олишгани ва у ердаги вазият ҳақда журналистларга сўзлаб берган.

«Дастлаб улар мени кўриб сергак тортишди. Улар менга ҳақиқатан ҳам унутилганликларини айтишди. Чунки аксарият одамлар фақат шаҳар шифохоналарига ёрдам қилмоқда. Аслида ҳар бир шифохона қийналмоқда. Қишлоқ касалхоналари ҳақиқатан ҳам унутилгандек туюлади», деган у.

Унинг бу ишини отаси Томас Ким ҳам қўллаб-қувватлаган: «Мен ўғлимга бу ишнинг энг қийин қисми — жиҳозларни тўплашга ёрдам бермоқдаман», деган у.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top