08:48 / 09.04.2020
11035
Австралиянинг круиз лайнеридаги барча одамлар коронавирусга чалинишлари мумкинлиги маълум қилинди 

Уругвай яқинида қолиб кетган Greg Mortimer круиз лайнеридаги барча йўловчилар ва эпикаж аъзолари кемада хавфсизлик чораларига риоя қилинмаётгани сабабли коронавирусга чалинишлари мумкин.

Фото: AFP/Pablo Porciuncula

Бу ҳақда шифокорлар билан бирга кемага кўтарилган тиббиётчи Марсело Хилард маълум қилди.

“Кемада 120 касалланган бор, бироқ бизни ажаблантиргани, вирусга чалинганлар ва касалланмаганларнинг бир каютада қолаётгани бўлди. Шу сабабли, агар мендан у ерда ким касал, ким йўқ, деб сўрасангиз, кемадаги барча одамлар касал бўлиши мумкин, деб айтишим мумкин”, деб айтган Хилард.

“Бу даҳшат, улар уйларидан олисда, касал ҳолда кемада тутқунликда қолмоқдалар ва ҳаттоки каюталаридан чиқа олмайдилар”, деб қўшимча қилган мутахассис.

Таъкидланишича, Хилард баъзи йўловчилар ва кема сардори билан доимий алоқада қолмоқда.

Бундан ташқари, экипажнинг аксарият қисми ҳам касалланган, бироқ улар шунга қарамай, ишлашни давом эттирмоқда ва йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Австралияга қарашли Greg Mortimer кемаси Уругвайдан 20 км узоқликда бир ҳафтадан бери қолмоқда. У бу ерга Аргентинанинг Ушуайи шаҳридан келган, бироқ йўловчилар ва экипажга кемада коронавирус тарқалгани сабабли соҳилга тушишга рухсат берилмаган. Кемадан шошилинч тиббий ёрдам талаб этилган бир неча кишигина эвакуация қилинган. Уругвай ҳукумати Австралия ва Янги Зеландия фуқароларини кемадан олиб кетадиган самолёт қўнишига рухсат берган. Бироқ лайнердаги бошқа одамлар, жумладан европаликлар ва америкаликларнинг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top