Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.
Мусобақа #UydaQolibOʻyindaBoʻling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .
Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:
- 1. “FIFA20”;
- 2. “Clash Royale”;
- 3. “Victory The Age of Racing”
Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.
Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
- “FIFA 20” – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);
- “Clash Royale” – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);
- “Victory The Age of Racing” – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).
Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола (https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8) орқали рўйхатдан ўтилади.
Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.
Мусобақа тақвими куйидагича:
- - 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;
- - 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;
- - 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;
- - 30 апрель куни эса “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали ҳамда Ўзбекистон электрон компютер спорти федерациясининг esports_uzbekistan телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.
Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

