10:06 / 11.07.2020
36775
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12,2 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 179 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

10 июль куни жами 463та янги ҳолат қайд этилди, 3 бемор вафот этди ва 243 бемор тузалди. Шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 7530 нафарга етган.

Ҳозирда шифохоналарда 4621 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top