08:40 / 08.08.2020
6185
Уйида қиморхона ташкил қилган шахс ашёвий далиллар билан ушланди

Бўка тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, хонадонида қиморхона ташкил қилган шахс «мижоз»лари ва ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

2020 йилнинг 22 июль куни профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Тошкент вилояти Бўка тумани «Ўзбек» МФЙда яшовчи 61 ёшли Б.Э.нинг хонадони кўздан кечирилган.

ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, у қонунга хилоф равишда, қолаверса, жорий қилинган чекловлар ва карантин қоидаларига амал қилмай 6 нафар шахслар пул тикилиб қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланган. Ушланганлар 50-60 ёш оралиғидаги фуқаролардир.

Суриштирув давомида хонадон эгаси фуқаро Б.Э. қимор ўйнашга шароит яратиб берганлиги эвазига хар бир ўйиндан маълум миқдорда пул маблағи олиб келганлигини аниқланган.

Ушбу шахслардан қимор ўйнаш учун мослаштирилган ошиқлар ва бошқа анжомлар, шунингдек, 850 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион 258 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Top