13:03 / 12.10.2020
25188
Ўзбекистонда илк бор стратегик фойдали қазилма участкалари сотувга қўйилди

Онлайн аукцион орқали сотиб олиш мумкин бўлган стратегик фойдали қазилмалар мавжуд участкалар ҳақидаги маълумотлар “E-IJRO AUKSION” сайтига жойлаштирилди. Аукционга жойлаштирилган ер қаъри участкалари ичида республикада жойлашган олтин, уран, мис, кумуш, волфрам, қалай, марганец  ва бошқа турдаги фойдали қазилма участкалари мавжуд.

Давлат геология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли қарорига мувофиқ 34 та стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукционга жойлаштирилди.

Эндиликда барча  хорижий ва маҳаллий инвесторлар, интернет фойдаланувчилари “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали масофадан туриб Ўзбекистон ҳудудидаги стратегик турдаги фойдали қазилмалар мавжуд конлар ва истиқболли майдонлар жойлашувини кўриши, ер майдони ҳақидаги бирламчи маълумотлар билан танишиши, ушбу конларни ва истиқболли майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда қатнашув орқали қўлга киритиши мумкин.

Электрон онлайн аукционга жойлаштирилган ер қаъри участкалари ичида республикада жойлашган олтин, уран, мис, кумуш, волфрам, қалай, марганец  ва бошқа турдаги фойдали қазилма участкалари мавжуд. Тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш электрон савдолар асосида амалга оширилади.

Top