13:49 / 26.12.2020
792
Control Union: маҳсулотингизни биз билан экспортга тайёрланг!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш долзарб масалалардан бирига айланган. Бу ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Хўш, ўзи етиштирган маҳсулотини экспорт қилиши учун тадбиркор нималарга эътибор бериши керак? Албатта, биринчи навбатда бозорга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот тақдим этишга ҳаракат қилиши керак. Лекин ташқи бозорда истеъмолчилар нафақат маҳсулот сифатига, балки унинг етиштирилиш жараёнига ҳам катта эътибор беришади. Бунда маҳсулот қайси стандартларга жавоб беришини кўрсатувчи ҳужжатлар муҳим рол ўйнайди.

Ўзбекистонда 1998 йилдан фаолият юритиб келаётган Control Union Central Asia ташкилоти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва хавфсизлик кўрсаткичларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганиб келмоқда. Ушбу корхона Control Union Certifications (CUC) (The Netherlands) ташкилотининг Ўзбекистондаги маҳаллий офиси ҳисобланади. Control Union Central Asia корхонаси TLR Laboratories илмий-тадқиқот лабораториясининг техник кўмагида бир қатор корхоналарни Global G.A.P.., EU Organic, USDA Organic стандартларига мувофиқлигини текширди.

Биринчилардан бўлиб, «Mehrigiyo» хусусий корхонаси USDA Organic ва EU Organic мувофиқлик сертификатига эга бўлди. Наманган вилоятида каперсларни йиғиш ва қадоқлаш билан шуғулланадиган «Baraka Meva Sanoat Servis» корхонаси EU Organic сертификатини қўлга киритди.

Табиатга зарар келтирмасдан, яъни кимёвий ишловларсиз органик пахта етиштирадиган «Kamalak Shabnam Teks» ҳам EU Organic сертификатига лойиқ деб топилди. «Red Star Oxus» ва «UzAgroLider» корхоналари эса Global G.A.P стандарт талаблари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлишди.

Control Union Central Asia фаолиятининг кейинги босқичида Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар Global Organic Textile Standart (GOTS) текстил стандартларига жавоб беришини текширишни режалаштирган. Ушбу стандарт маҳсулотни тайёрлашда нафақат органик хомашёдан фойдаланганлик, балки ижтимоий талабларга (атроф-муҳитни зарарланиши, дискриминация, болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги) риоя қилинганлигини ҳам текширади. Бу ўз навбатида ўзбек пахтасига бўлган ишончни ва унинг жаҳон бозоридаги мавқейини оширишга хизмат қилади.

Юқорида санаб ўтилган барча мувофиқлик сертификатлари юртимизда етиштирилган маҳсулотларни АҚШ ва Европа бозорига олиб чиқишга ва экспорт бозорини янада кенгроқ қамраб олишга ёрдам беради.

Алоқа учун телефон рақамлари:

+998 99 9895995

+998 90 8083554

+998 90 9120601

Веб сайт: controlunion.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top