11:00 / 30.12.2020
6349
22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари байрамни Biscolata ширинликлари билан қарши олишмоқда!

Янги йил катта-ю кичик, айниқса, болажонлар интиқиб кутадиган байрам. Кичик бўлсин, катта бўлсин – ҳар қандай совға-ю ширинликлардан улар завқ-шавққа тўлишади.

Biscolata товар белгиси ширинликлар ишлаб чиқарувчисининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси болаларга мана шундай завқ улашишга бел боғлади. Ушбу товар белгиси янги йил арафасида Чилонзор туманида жойлашган А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун сюрприз уюштирди. Муассаса тарбияланувчиларининг ҳар бирига Biscolata ширинликлари жамланган совғалар тарқатилди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини хурсанд қилиш мақсад қилинган тадбирни ташкиллаштиришда Чилонзор туман сектор масъуллари ва Ёшлар иттифоқи ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳам иштирок этишди.

«2006 йилдан бери қандолатчилик билан шуғулланаман. 2016 йилдан бошлаб Biscolata маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кирамиз.

Давлатимиз раҳбари янги йилда зиёфат қилгандан кўра, имконият қадар бошқаларга ёрдам бериш ташаббусини ўртага ташладилар. Биз ҳам шу ташаббусга «лаббай» деб жавоб берган ҳолда, болажонлар учун ширинлик байрамини ташкиллаштиришга қарор қилдик.

Болаларнинг хурсандчилигини кўриб, ўзим ҳам ҳаяжонланиб кетдим. Уларнинг бу қадар хурсанд бўлишини тахмин ҳам қилмагандим, очиғи.

Тадбирни уюштиришга ёрдам берган Чилонзор туман сектор масъуллари, Меҳрибонлик уйи раҳбари ва Туркиядаги таъсисчиларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.

Келаётган йил ҳаммага яхшилик олиб келсин. Болажонларнинг ҳам келажаги порлоқ бўлсин», — деди Biscolata'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Комил Газиев.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top