08:18 / 06.04.2021
6636
Тошкентда Toyota Land Cruiser'да қоида бузиб, ўзини «орган ходими» деб таништирган шахсга чора кўрилди

Автомобил ойналари қорайтирилган, стробоскоп (ўзгарувчан рангли чироқлар), махсус антенна билан жиҳозланган. Аммо буларнинг бирортасига рухсат олинмаган.

Миробод тумани Нукус кўчасида хизмат олиб бораётган ходимлар давлат рақами 01 702 SBP бўлган оқ рангли Toyota Land Cruiser автомобилини тўхтатишган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Uzreport телеканалидан тақдим этган лавҳага кўра, ҳайдовчи ёнида ўтирган йўловчи ўзини «орган ходими, 702, SBP» деб таништиради ва ҳужжатларни тақдим қилишдан бош тортади.

Нафақат бош тортади, балки буйруқ оҳангида дейди: «5 минут вақт, бизни тўхтатишни айтган гуруҳни чақиринг, 702 чақиряпти денг».

Улар етиб келганларида эса сохта ҳужжат кўрсатиб «702ман, Ҳамидулламан, ўрганяпман», дейди ва аллакимларга қўнғироқ қила бошлайди.

ЙҲХ инспектори Сардор Рўзибоевнинг айтишича, автомобил планшет орқали текширилганда транспорт воситаси хусусий ташкилотга тегишли экани ва у имтиёз берилган автомобиллар рўйхатида эмаслиги аниқланган.

Автомобил ойналари қорайтирилган, стробоскоп (ўзгарувчан рангли чироқлар), махсус антенна билан жиҳозланган. Аммо буларнинг бирортасига рухсат олинмаган.

Натижада баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилган.

Сохта ходим ўзининг бу ишини ёшлик қилгани билан изоҳлаган бўлса, унинг ёнида ўтирган ҳайдовчи шеригининг бу гапларидан бехабарлигини билдирган.

Top