Россия назорат текшируви доирасида ғарбий чегараларига иккита армия ва учта десант қўшинлари бўлинмасини ташлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, НАТО ҳарбий фаолияти таҳдиди сабабли тегишли чоралар кўрилган.

«Қўшинлар тўлиқ жанговар шайлик ва мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни бажара олиш қобилиятини кўрсатди. Ҳозирда бу қўшинлар машғулотларга жалб этилган», — деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирининг айтишича, машғулотлар икки ҳафта давом этади.