11:10 / 13.05.2021
3527
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида магистратура бўлими очилди
Фото: Инҳа

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мамнуният билан бизнес ва бошқарувнинг фундаментал йўналишларига қўшимча бўлмиш сунъий интеллект, катта маълумотлар ва булутли ҳисоблаш мавзуларини қамраб олган «Рақамли трансформациядаги MBA» (MBA in digital transformation) номли магистрлик дастурининг очилиши ҳақида эълон қилади. Дастурнинг номини «ABC MBA» деб аташга қарор қилдик.

Дастурнинг мақсади 4-саноат инқилобининг янги даврига қадам қўйган талабаларга менежерлик тафаккури ва конвергент муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда техник, назарий ва амалий билимларни бирлаштириб, ташкилотларда рақамли бизнес трансформациясини лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва бошқариш имкониятини беришдир. Дастур молиявий хизматлар, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, меҳмондўстлик, таълим ва ҳукумат каби турли соҳаларда бизнеснинг рақамли трансформациясига ёрдам беради.

Ушбу кундузги таълим шаклидаги дастур келажакдаги инновацион ёш авлодни рақамли трансформация ва илғор технологиялари билан боғлиқ мисли кўрилмаган бизнес муаммоларни ҳал қилишга  ва рақамли технологиялар ва стратегияларни бизнесга самарали равишда бирлаштира оладиган профессионал менежерларни тайёрлашга мўлжалланган.

Ноёб таълим ва ўзаро алоқалар тажрибаси икки семестр давомида Тошкентда ва икки семестр давомида Кореяда тақдим этилади. Барча дарслар инглиз тилида олиб борилади. Дастур муваффақиятли якунлангач, Кореядаги INHA университети томонидан диплом берилади.

Батафсил маълумот

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Top