11:08 / 22.05.2021
8342
Учтепа тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди 

Учтепа тумани Ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи этиб тайинланди. 

Абдувосит Абдураззоқов 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

2020-2021 йиллар Сергели туман Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи  лавозимида ишлаган.

Top