18:15 / 28.05.2021
9586
Расман: Аллегри - «Ювентус» бош мураббийи 

Туриннинг «Ювентус» клуби бугун, 28 май куни истеъфога чиқарилган Андреа Пирло ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди.

Массимилиано Аллегри расман клуб бош мураббийи сифатида эълон қилинди. 53 ёшли мураббий билан 4 йиллик шартнома имзоланган. Аввалроқ, у Туринда йиллик 9 миллион евро маош олиши ҳақида эълон қилинганди.

Италиялик мутахассис бунгача 2014-2019 йиллар давомида «Ювентус» бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, 11та соврин, шу жумладан 5 карра А Серия чемпионлигини қўлга киритганди. Унинг қўл остида Турин клуби икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқиб, «Барселона» ва «Реал»га мағлубиятга учраганди.

Эслатиб ўтамиз, бир йиллик фаолиятидан кейин бугун, 28 май куни Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Top