Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,44 сўмга тушиб, 10 532,12 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 28,69 сўмга кўтарилиб, 12 808,11 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси эса 0,59 сўмга ошган ва 1 рубль 144,64 сўмни ташкил этган.

Долларнинг расмий курси ўтган ҳафта мобайнида узлуксиз пасайиб, ҳафта охирида яна кўтарилганди.
Доллар курси 1 ҳафта олдингига нисбатан 36,09 сўмга (арзон) фарқ қилмоқда.


