16:14 / 21.06.2021
16469
Долларнинг расмий курси кетма-кет пасайишдан сўнг яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 22 июндан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,25 сўмга ошиб, 10 586,85 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 4,94 сўмга кўтарилиб, 12 598,35 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,53 сўмга пасайган ва 1 рубль 144,87 сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда ўтган ҳафта давомида долларнинг расмий курси қаторасига уч кун пасайган ва жами 50 сўмдан ортиқроққа арзонлашганди. 

Доллар курси 1 ҳафта олдингига нисбатан 22,15 сўмга (арзон) фарқ қилмоқда.

Top