Маълум қилинишича, 2021 йил 18 июнь куни соат 9:00ларда 4 К279 Тўдамайдон-Чоршанба автомобиль йўлининг Шаҳрисабз тумани Қуччи қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 25-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, катта тезликда ҳаракатланиб келган «Маlibu» машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда – ўсмир қизни уриб юборган. Оқибатда, қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.