Маълум қилинишича, жорий йил 13 июнь тунда Қарши-Шаҳрисабз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси Ғузор тумани ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб юборган.
Натижада, у бошқарувни йўқотган ва Nexia йўл четига чиқиб кетиб, чуқурга ағдарилган. Унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Nexia пиёдаларни уриб юборган. Оқибатда пиёдалар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

