09:00 / 07.07.2021
4612
SANTO компанияси: Пандемия Ўзбекистон фармацевтик бозорига қандай таъсир кўрсатди?

Коронавирус инфекцияси пандемияси ва юзага келган эпидемиологик вазият замонавий дори воситалари бозорини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг стратегик аҳамиятини намоён этди. Бугун жамоатчилик эътиборидаги долзарб масала – ижтимоий аҳамиятга молик дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши ва бозорни самарали, хавфсиз, сифатли ва ҳамёнбоп нархдаги дорилар билан таъминлашдан иборат.

Мамлакатимиз фармацевтика бозори коронавирус пандемияси даврида бирмунча ўзгарди – бир қатор фарммаҳсулотларга бўлган талаб табиий равишда ўсди.

Шу тариқа, эпидемиологик вазият тақозоси билан антисептиклар, ниқоблар, дори воситалари айланмаси ошди. Эҳтиёжнинг ортиши энг талабгир фармацевтик маҳсулотлар танқислигига олиб келди. Аҳоли учун танқислик дорихоналардаги навбатлар ҳамда энг зарур дорилар ва тиббий анжомларни етказиб беришдаги узилишлар кўринишида бўлди.

Бозор табиий равишда юзага келган танқисликни бартараф этди, дори воситалари айланмасининг янги иштирокчилари пайдо бўлди, дорилар номенклатураси ошди, аввалроқ Ўзбекистонда топилмаган чет эл дорилари пайдо бўла бошлади.

Ўзбекистон бозорига кириб келган замонавий, самарали ва сифатли препаратлар ўзига хос рақобат муҳитини юзага келтирди. Янги ўйинчиларнинг кўпайиши – дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг тўлиқроқ қондирилиши, нархлар хилма-хиллиги ва мижозларнинг танлаш имкониятини оширди.

Дори бозоридаги ҳалол рақобат ижтимоий аҳамиятга эга хасталикларни даволашда аҳолининг турли дориларга бўлган талабини қондиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистондаги замонавий тенденция – бу бозорга янги дори шакллари, фаол моддаларнинг янги комбинациялари, даволашнинг замонавий йўналишларига оид препаратларнинг чиқарилишидир.

Яхши халқаро амалиёт ва ёндашувларни намоён этаётган янги ўйинчилардан бири Polpharma («Химфарм» АЖ, Қозоғистон Республикаси) халқаро гуруҳига кирувчи SANTO компаниясидир. Ушбу компания Ўзбекистон ҳудудида ҳам ўз вакиллигига эга, у 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган. Вакилликнинг асосий вазифаси – SANTO компанияси манфаатларини акс эттириш ва уларни ҳимоя қилишдан иборат. SANTO компанияси дори воситаларининг дистрибьютор орқали реализация қилиниши туфайли Ўзбекистондаги истеъмолчилари кенг турдаги янги дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Компания ишлаб чиқариш самарадорлиги, хавфсизлиги ва сифати масаласига жиддий ёндашади, бу ўз навбатида истеъмолчилар орасида ишонч ва юқори талабни вужудга келтирмоқда. Компания доимий тарзда бозор мониторингини олиб боради ва бу зарур препаратларнинг ўз вақтида етказиб берилишига имкон яратади.

SANTO замонавий ишлаб чиқаришининг халқаро амалиёт ва стандартлари Ўзбекистон аҳолисига ишончли ва ҳамёнбоп нархдаги SANTO дориларини таклиф этиш имконини беради.

Пандемия, шубҳасиз, Ўзбекистон фармацевтика бозорига ўз таъсирини кўрсатди, янги дорилар, замонавий дори шакллари, дозировкаларга эга ишлаб чиқарувчилар пайдо бўлди. Фармацевтик компаниялар республикамиз бозорини талабгир ва замонавий дорилар билан бойитмоқда.

SANTO компанияси

Top