18:50 / 09.08.2021
981
Яккабоғда кўп қаватли уйлар сифатсиз қурилаётгани ва таъмирланаётгани айтилди. Туман ҳокимлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида кўп қаватли уйларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларида камчиликлар учраётгани ва бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими мазкур хабарга муносабат билдирди.

Туман ҳокимлиги ўз муносабатида, қурилган уй-жойларнинг қурилиш ишларига тегишли бўлган хомашёларини қабул қилиб олиш, уларнинг сифатлилик даражасини текшириш ҳамда етказиб берувчи фирмалар билан шартнома тузиш ишлари туман ҳокимлиги ваколатига кирмаслигини маълум қилган. Шунингдек, топширилган ишларнинг сифати фуқаролар ва қурилиш ташкилоти «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК билан тузилган шартномага кўра 1 йил муддат ичидаги уй-жой камчиликларига мазкур МЧЖ жавобгар эканлиги белгиланган.

Муносабатда маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда нисбат берилган Яккабоғдаги кўп қаватли уй-жойлар «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси буюртмаси билан пудратчи «Билол барака» МЧЖ томонидан қурилган. Ушбу уй-жойларга ўрнатилган «Aquaten» русумли 80 литр ҳажмли электр сув иситкичлар «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси билан тузилган шартномага кўра «FAR TEXNOLOGJI» МЧЖ томонидан етказиб берилган.

Қайд этилишича, мазкур шартномага асосан «FAR TEXNOLOGJI» МЧЖ томонидан 2020 йил давомида етказиб берилган электр сув иситкичлардан Яккабоғ тумани Айғиркўл массивида қурилган уй-жойларга ўрнатилган 72таси сифатсиз эканлиги аниқланган.

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК томонидан қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.

Top